СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

СПОРТ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Ҳар йили  анъанавий  тарзида  касаба  уюшмалари  томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган меҳнаткашлар ўртасида  турли  спорт мусобақалари ташкил этилади. Жорий йилда ҳам вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан "Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спортнинг 6 та тури бўйича 3 босқичли  мусобақалар ташкил  этилди. Дастлаб вилоятдаги  барча бошланғич касаба қўмиталари томонидан корхона, ташкилот  ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи ходимлари ўртасида, касаба уюшмаларининг тармоқ Кенгашлари  раҳбарлигида  шаҳар  ва  туман  босқичлари  ва жорий  йилнинг 1 март куни  мазкур  мусобақанинг  вилоят босқичи  Навоий  олимпия  заҳиралари  спорт  коллежида  ташкил  этилди.  
Мусобақада  шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари, вилоятдаги йирик корхоналар яъни НКМК,  "Қизилқумцемент” АЖ,  "Навоийазот” АЖда  меҳнат қилаётган  – турли касб эгаларидан иборат бўлган  150дан  ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этди.  Спорт мусобақаларида айниқса аёлларнинг фаол иштирок  этганлиги  диққатга  сазовор  бўлди.
Байрамона тус олган спорт мусобақалари қизғин баҳслар остида бўлиб ўтди.
Якуний  натижаларга кўра, спортнинг сузиш тури бўйича Навоий кон металлургия комбинатига қарашли ЦСиП ишчиси  Рафаелъ Бегишев ва РУ ГМЗ-1 ходими  Малика Маркеловалар,  бадминтон  баҳсларида Кармана тумани 10-мактаб ўқитувчилари Озод Маннонов ҳамда Соҳибжамол Суйдиевалар, стол  тенниси  бўйича  ЦЛКИП и А ишчиси Мишкина Анастасия,  ПО НМЗ  ишчиси  Хусан Джўраевлар, шашка тури бўйича РУ ГМЗ-1 боғбони Илҳом Холиқов,  Кармана туман тиббиёт бирлашмаси хамшираси Халима Хакимовалар , шахматда ”Қизилқумцемент” АЖ ишчиси Райимқул Ражабов, РУ ГМЗ-1 ишчиси Озода Юлдошевалар, волейбол беллашуларида эса Қизилтепа туман  жамоаси ғолиб бўлдилар.     Шунингдек, мусобақада  "Энг ёши улуғ иштирокчи”,  "Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, "Ғалабага бўлган интилиши учун”, "Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Энг муҳими, мазкур  мусобақаларнинг йил сайин анъанавий тус олаётгани ҳамда қамрови кенгаётгани  соғлом турмуш  тарзини кенг тарғиб  этишда  қўл келмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ташкилот ва муассасаларнинг меҳнаткашлари  ўртасида  спортни хуш  кўрувчиларида  касб касалликларига чалиниш ҳолатлари  деярли  учрамас  экан. Шунингдек, уларнинг  иш фаолияти самарадорлиги ҳам  тобора ортиб бораркан. Ўтказилаётган тадбирлар  кўламининг  кенгайиб бораётганлиги, спорт мусобақаларига бўлган қизиқишнинг самараси эса аҳоли  орасида спортнинг нифузини кун сайин оширмоқда. Биз тадбир жараёнида шунга амин бўлдикки, иштирокчиларнинг  кайфиятига кўра   саломатлик ўзларига  боғлиқ эканлигини улар  дилдан  чуқурроқ англаб  етишаётир.
Феруза Мардиева

BOSHQA YANGILIKLAR