Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасига қарашли "Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти корхонасининг мажлислар залида "2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форумнинг якунларига бағишланган ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Назира Тоғаева, ижтимоий ҳимоя бўлими мудири Анора Бобомуродова, Навоий педагогика институти тарих факулътети декани, тарих фанлари номзоди Хуршид Қурбонов ва "Қизилқумцемент” АЖ корхонаси бошқарув раиси Бахтиёр Ботиров ҳамда корхона цех касаба уюшмаси қўмитаси раислари, бўлим ва бўлинма бошлиқлари жами 220 нафар иштирокчи қатнашди. Семинарни "Қизилқумцемент” АЖ корхонаси бош директори Бахтиёр Ботиров "2017 -2021 – йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури тўғрисида кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, Назира Тоғаева, Анора Бобомуродова ҳамда Хуршид Қурбоновлар ўзларининг қизиқарли маърузалари билан иштирокчиларни ўзларига жалб қилди. Семинар сўнгида "Қизилқумцемент” АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абубакир Қўлдошев "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида тушунча берди, шунингдек, "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаатини ўқиб эшиттирди. Йиғилиш савол-жавоб тариқасида қизиқарли ва мазмунли тарзда ўтди.