Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма беш йиллиги ва Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 декабрь куни 16-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида ҳамда Навоий шаҳридаги кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб интернатида маданий тадбир ўтказилди. Тадбирда МТМ тарбияланувчилари ва ўқувчиларига тармоқ касаба уюшмаси Навоий шаҳар кенгаши томонидан совғалар –ўқув қуроллар жамланмаси улашилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари тайёрлаган саҳна қўринишлари намойиш этилди.
Ф.Мардиева