2018 йил – "Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да вилоятимизда маънавий-маърифий соҳадаги ишларни замон талабларига мос тарзда олиб бориш, буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига кенг миқёсда тайёргарлик кўриш, вилоятда китобхонлик тарғиботини янада кучайтириш, таълим тарбия муассасалари, корхона ва ташкилотларда китобхонликни тарғиб этиш мақсадида турли танловлар, китобхонлик фестиваллари, кўргазма ва байрамларни ташкил этиш, глобаллашув шароитида аҳолининг кенг қатламларида, айниқса ёш авлод онгида миллий ғояга содиқлик, ватанпарварлик туйғуларини, бир сўз билан айтганда маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигини ўзида акс эттирган тарғибот ишларини кучайтириш ва ўтказишга қаратилган табирларни ташкил этиш мақсадида, вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви, "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Маданият бошқармаси, Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот кутубхона маркази ва вилоятдаги корхона, ташкилотлар, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташаббуси билан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида жорий йилнинг 27 январъ санасида "Алишер Навоий ижодий мероси - юксак маънавият асоси” шиори остида "Маънавият” ҳашари ўтказилди. Ҳашар муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасалар, аҳоли пунктлари, қишлоқлар, кўчалар, шунингдек, тарихий обида ва зиёратгоҳларда ободончилик ишлари олиб борилиб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, ариқ ва зовурларни тозалаш, болалар майдончалари тартибга келтирилди.
Шунингдек, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш ва меҳр саховат кўрсатиш билан боғлиқ тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилди.
"Маънавият” ҳашари муносабати билан ходимларнинг бир кундик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари ихтиёрий равишда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг ҳисоб рақамига кўчириб берилиши кўзда тутилди.
"Маънавият” ҳашаридан тушган маблағлар вилоятимизда буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 577 йиллигини нишонлашга қаратилган тадбирларни юқори савияда ташкил этишга, мазкур сана муносабати билан ўтказиладиган иккинчи Халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этишга, китоб тарғиботи ишларини замонавий кўринишга олиб чиқишга, китоблар сотувини ташкил қилишга, янги адабиётлар тақдимотини ўтказишга ҳамда бошқа бир қатор эзгу ишларни амалга оширишга сарф этилади.
Мазкур хайрия ҳашарида иштирок этган барча вилоятдошларимиз соғ бўлишсин.
Норимхол Амоновна,
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири.