Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг турмуш шароити ва эҳтиёжларини
ўрганиш мақсадида Томди туманининг Роҳат, Оқтов, Томдибулоқ овулларидаги
хонадонларини ўрганиш учун келдик. Аҳоли билан учрашув ва суҳбатларда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги
"Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча
чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича Қизилқумнинг олис
қишлоқларидаги эҳтиёжманд оилаларга
беғараз ёрдам бериш чора-тадбирлари белгилаб олинди Худо ҳоҳласа яқинда
салмоқли ёрдамлар бўлади..Бу ерларда яшаш кимгадир оддий туйилиши
мумкин, лекин шаҳарлардан олисда, чўл шароитида,оқар сувсиз, дарахт ва
кўкламсиз, сайроқи қушларсиз кун кечириш ҳам матонатдир.
Шухрат ХАЛИЛОВ