НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ҚЎШМА КОНФЕРЕНЦИЯ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ҚЎШМА  КОНФЕРЕНЦИЯ

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ҚЎШМА КОНФЕРЕНЦИЯ

2018 йилнинг 28 март куни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида Тарнспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшмаси ташкилот ва Навоий қурилиш бирлашган касаба уюшмаси ташкилотининг қўшма конференцияси бўлиб ўтди.

Унда "Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасига Навоий вилоят бирлашган қурилиш касаба уюшмаси қўмитаси таркибига кирувчи "АТСМ” АЖ, "УЖДТ” АЖ, "УПП” АЖ, "Континент-Н ёғ-мой” МЧЖ, МЧЖ шаклидаги "Навоий” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси, Навоий-қурилиш монтаж сервис” МЧЖ ва "Навоийэнергоалоқа” МЧЖ шаклидаги корхоналарни қўшиб олиш тўғрисида” ги масала кўриб чиқилди. 2015 йилда ўтказилган ҳисобот сайлов конференциясида сайланган депутатларнинг ваколатлари сақланган ҳолда ҳар иккала томондан делегатлар қатнашди.

 

 

Конференцияни Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халилов олиб борди. Тарнспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б Ҳожиев ва Навоий қурилиш бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси У Мамажоновлар сўзга чиқиб шу пайтгача ҳамкорликда яхши ишлаб келинганлигинии ва бундан кейин ҳам яқиндан туриб жамоатчилик асосида ушбу корхоналарнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштириб, ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришини таъкидладилар.

Қўшма Конференция тегишли қарор қабул қилиб бўлгач, ўз ишини якунлади. Шундан сўнг Ш. Халилов, Б. Ҳожиев ва бирлашма маданий-маърифий ишлар бўлим мудири Н. Нурмоновалар томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига жамоа шартномаларини йил якунига бағишланган йиғилишларини, қўмита йиғилишларини тўғри расмийлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳисоботларни тўғри юритиш, давлат дастури ҳисоботларини ўз вақтида бериб бориш, маънавият соатларини юритиш, туризмни бўйича режаларни бажариб бориш тўғрисида тушунчалар бериб ўтишди.

BOSHQA YANGILIKLAR