Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар бирлашмаси ташаббуси билан ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 1 май куни Навоий эркин иқтисодий зонасида "Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси ташкил этилди.
Мазкур акцияда Навоий давлат педагогика институти талабалари, коллеж битирувчилари ва шунингдек, уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Дастлаб, ёш иштирокчилар эркин иқтисодий зонадаги "Hayat Power Cable Systems”, "Ko-UNG Cylinder”, "O’zMinda”, "O’zEraeCable”, "Smart Communications” каби қўшма корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни билан танишди.
Хусусан, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган енгил автомабилларга мўлжалланган эҳтиёт қисмлар, газ балон, юқори кучланишга чидамли кабеллар ва шунингдек, артел телефон алоқа воситаларининг тайёрланиши ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Акция "Навоий эркин иқдисодий зонаси” дирекциясининг кичик мажлислар залида давра суҳбати шаклида давом этди. У ерда ёш битирувчилар "Навоий эркин иқтисодий зонаси”нинг ташкил этилиши тарихи билан боғлиқ видео роликни томоша қилдилар.
Ушбу акцияда Навоий давлат педагогика институтининг Чет тиллар факультети талабаси – касаба уюшмалари стипендианти Д.Султонова акция доирасида олган таъсуротларини ўртоқларига айтиб беришини ва уларни ҳам шунга ўхшаш акцияларда иштирок этишини таъкидлади.
Акция сўнгида иштирокчилар эсдалик учун суратга тушишди.

Фаррух ХУДОЯРОВ,
Навоий вилоят касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг
Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси