МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИМИЗ

Президентимизнинг Сирдарё вилоятида қилган маърузаларида педагог ходимларнинг мажбурий мехнатга жалб қилиш ҳолатлари давом этиб келаётганлиги қаттиқ танқид остига олиниши барчамиз учун қонун хужжатдари ижросида қатор камчиликларимиз борлигидан далолатдир. Президентимиз томонидан бу борада берилган қатъий топшириқлар мажбурий меҳнатнинг турли хил кўринишлари хар қандай раҳбар томонидан амалга оширилмаслиги борасидаги ишларни янги босқичга кўтарди ҳамда барча ташкилотлар, шу жумладан касаба уюшмаларини ҳам бу иллатгақарши ишларни кучайтиришга турткибўлди.

Шу маносабат билан туман марказидаги Мусиқа мактабида семенар ташкил қилинди.Семенарда Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раёсат аъзоси,Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Жўраев, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюмаси Республика кенгаши Наваоий вилояти бўйича ташкилотчиси Ш.Эшматов ,Халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Д.Ҳайдаровлар ва бошланғич касба уюшма раислари жами 170 нафар соха ходимлари иштирокида семенар ташкил қилинди ва сўзга чиққан Ш.Жўраев ташкилотларда ходимларнинг, яъни касаба уюшма аъзоларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига қарши қаъий чоралар кўриш, бунда меҳнат инспециялари ,суд, прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қуйиш ходимларнинг иш хақларидан қонунга хилоф равишда маблағ ушлаб қолиш, ғўза парвариши, пахтакорларга, коммунал тўловларга, текширувчиларга, ободонлаштиришга, гул ёки дарахт кўчатларини сотиб олишга ва хаказолрга йўл қўймаслик борасида жамоатчилик назоратини ўрнатиш, қонун ҳужжатларидаги тартибга риоя этмаган ҳолда ҳашар ва шанбаликлар эълон қилиш амалиётига барҳам бериш, ходимлар мехнатини мухофаза қилишга, шу жумладан уларни тиббий кўрикдан бепул ўтказишга маблағ ажратилишини қатъий назоратга олиш тўғрисида маъруза қилдилар. Тарқатилган сўровнома асосида совол жавоблар бўлди. Семенар жуда таъсирли ва қизиқарли ўтди.

Таълим,фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Қизилтепа
туман кенгаши раиси Э.Турсунов

BOSHQA YANGILIKLAR