Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида ЎзКУФК ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови Навоий вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди. Жумладан, вилоят бўйича ташкил этилган танловда ғолиб деб топилган ёш мутахассис "Агропилла Хатирчи” МЧЖ раҳбари Фарход Бобоёров республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Тошкент шаҳрида ўтказилган танловнинг республика босқичида ҳам ўзининг иқтидорли салоҳияти, изланувчанлиги ҳамда тиришқоқлиги сабаб, кўрик-танловнинг "Энг фаол ёш ипакчилик саноати ходими” номинацияси бўйича 3-ўрин сохибига айланди.
Шунигдек, ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совға ва эсдалик дипломлари билан тақдирланди.
- Менга вилоят касаба уюшма вакиллари томонидан корхонамиз жамоси олдида диплом ва эсдалик совғаларини тақдим этилишидан кўнглим тоғдай кўтарилди, - дейди Фарход Бобоёров. – Бундай рағбатдан янада кўпроқ куч-ғайрат олиб, келгусида корхонамни бундан ҳам ривожлантиришга бор билим ва тажрибамдан фойдаланган ҳолда, янги иш ўринларини яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ишларига ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.