ЁШЛАР ЎРТАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши Аппаратининг Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссиялар ишини фаоллаштириш ҳамда жойларда айниқса, чегара олди ҳудудларда кенг қамровли профилактик тадбирларни амалга ошириш тўғрисида” ги ҳамда Федерация кенгашининг 03.09.18 йил №1138 рақамли топшириғи асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Аввало мазкур масала бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи таркибига касаба уюшмалари вакиллари киритилди.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни соат 16-00 да вилоят ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда барча маъсуллар иштирокида тадбирларни юқори савияда ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Шу куни соат 17-00 да Навбаҳор туманининг "Қалқонота” МФЙ да жойлашган фаоллар залида "Гиёҳвандлик ва наркотик моддаларга қарши кураш” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Республика Кенгашидан маъсул ходим Б.Юсупов, вилоят ҳокимлиги маъсул ходими А.Латипов, вилоят Наркалогия диспансери врачи С.Норов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашидан Юридик бўлим етакчи юрисконсульти З.Халимов, Республика Соғлиқни сақлаш Вазирлигига қарашли Фармацевтика Агентли ходими У.Алиев ва МФЙ нининг барча фаоллари, профилактика инспекторлари жами 100 нафар аҳоли иштирок этди. Учрашув сўнгида "Наркотик моддаларга қарши кураш бўйича” видео ролик намойиш этилиб, аҳоли билан тарғибот ишлари олиб борилиб, тушунчаларберилди.

6 сентябрь куни Зарафшон шаҳридаги Алишер Навоий маҳалласида ўтказилган йиғилишда90 нафар киши қатнашди. Йиғилишдан кейин ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда бирлашма Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халилов шаҳарнинг 1- кичик даҳа 28-уй 18 хонадонда яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик билан шуғилланган Ахмедов Андрей Ачилович, 11даха 28-17 уйда яшовчи Шодиев Рустам Чулиевич, 2-даха 28-64 уйда истикомат қилувчи Ичмуншев Александрлар хонадонларига бориб улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Кейинги кунларда ҳам Қизилтепа, Хатирчи, Нурота туманлари ва Навоий шаҳрида ўтказилган учрашувларда бирлашма Кенгаши раиси Н.Тоғаева ишчи гуруҳига ҳамроҳлик қилди. Ташриф буйирилган хонадонлардаги фуқороларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.

BOSHQA YANGILIKLAR