Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида тармоқ бошланғич ташкилотлари учун "Бошланғич касаба уюшмасининг роли” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинарда Тармоқ Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси – Д.Хашимова, бош юрисконсульти – Ш.Худойбердиев, бирлашма раисининг ўринбосари – Ш.Халилов, меҳнатни муҳофаза қилиш ва маданий маърифий ва спорт ишлари бўлимлари ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қўмита раислари, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ишитирок этдилар.
Ўқув-семинарини бирлашма раисининг ўринбосари – Ш.Халилов кириш сўзи билан очиб, семинар иштирокчиларга маърузачиларни таништириб ўтди. Маърузачилар семинар кун тартиби бўйича иштирокчиларга касаба уюшмасини йўналишлари юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар ва амалдаги режалар тўғрисида тушунчалар берди.
Ўқув-семинари савол-жавобларга бой тарзда, қизиқарли ўтди.
М.Камбарова