5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС  ИЖРОСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА

5 ТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА

Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 28 май куни Навоий шаҳридаги "Баркамол авлод” болалар марказида "Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда китобнинг аҳамияти” мавзусида конференция ва китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлик вакиллари иштирок этди. Конференцияда сўз олганлар юртимизда ёшларнинг интелектуал эҳтиёжларини қондириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда китобнинг ўрни ва аҳамияти нечоғлиқ беқиёс эканлиги хусусида нутқ сўзлади. -Халқимиз маънавиятини юксалтиришга қаратилаётган доимий эътибор барчамизни кўнглимизни тоғдек кўтариш билан бирга, зиммамиздаги масъулиятни янада оширмоқда,- дейди Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Назира Тоғаева. –Зеро, ҳар қандай ислоҳотларга маънавият пойдевор бўлмас экан, онг-тафаккуримизни мунтазам ўстириб бормас эканмиз, кўзлаган асосий мақсадларимизга эришиш мушкул бўлади. Бунда китоб ва китобхонликнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Шу маънода ушбу янги китоб тақдимоти ҳам маърифат аҳли учун муносиб туҳфа бўлди. Дарҳақиқат, ҳар қандай янгилик бир кун келиб эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-инг йиллар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини ўзида жамлаган китоблар асло эскирмайди. Ўз навбатида, эл-юртимизга азалий хос бўлган одамийлик, инсонни қадрлаш, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олижаноб қадриятлар, ватанпарварлик ва инсонпарварлик сингари юксак тамойиллар замондошларимиз қўлига етиб бораётган китобларнинг аҳамияти ҳамда қадрини йўқотмайдиган бош мавзулари бўлиб қолишига ишончимиз комил. ДИЛАФРЎЗ ЎРОЗОВА, "Ishonch” мухбири

BOSHQA YANGILIKLAR