ДУНЁ ЁШЛАРИНИ БИРЛАШТИРИГАН АНЖУМАН » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ДУНЁ ЁШЛАРИНИ  БИРЛАШТИРИГАН АНЖУМАН

ДУНЁ ЁШЛАРИНИ БИРЛАШТИРИГАН АНЖУМАН

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан жорий йилнинг 22-28 июнь кунлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятида касаба уюшмалари ёшларининг "ТЕМП - 2019” Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган мазкур анжуман барчада катта таассурот қолдирди. Ушбу форумни ўтказишдан асосий мақсад тадбирга ташриф буюрадиган хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ёш фаолларини мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга оид давлат сиёсатини ошириш механизмлари, унда касаба уюшмаларининг иштироки, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, Ўзбекистоннинг ривожланишида муҳим ўрин тутаётган корхоналар, миллий маҳсулотлар билан таништириш, турли мамлакатлар касаба уюшмалари ёшларини бир жойга жамлаб, ўзаро тажриба алмашишлари учун имконият яратишдан иборатдир. Мен учун Форумнинг энг эсда қоларли воқеаси расмий очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, Беларусь касаба уюшмалари Федерацияси раиси Мехаил Орда ва Россия Мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Александр Шершуковнинг нутқ сўзлашлари барчанинг эътиборини тортди. Бир сўз билан айтганимда, мазкур Халқаро Форумда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Форум асносида ҳар бир иштирокчи ўзи учун янги маълумотларга эга бўлди, десам адашмаган бўламан. Қолаверса, бу тажрибалар ёшларнинг келгуси фаолиятида муҳим пойдевор вазифасини ўташига ишонаман.
Дилафрўз ЎРАЗОВА, Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

BOSHQA YANGILIKLAR