"Зарафшон” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ҳар мавсумида Зарафшон шаҳар, Нурота тумани, Томди туман, Конимех тумани, Учқудук туманларидан жами 600 нафар болажонлар дам олиш учун оромгоҳга етиб келадилар. Уларнинг мароқли дам олишлари учун 270 нафар тарбиячи, етакчи, спорт мураббийлари, тўгарак раҳбарлари, кутубхоначи ва маъмурият ходимлари тиниб билмай меҳнат қилмоқдалар.
-Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий-маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди, -"Зарафшон” БСО директори Г. Холматова.
-Жумладан, Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларининг оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Мазкур ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида "Зарафшон” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ҳар мавсумида тасдиқланган режа асосида турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилди ва ўтказилиб келинмоқда. Бунинг натижасида болаларни мусиқа театр ва адабиётга қизиқиши ортиб бораётир. Айниқса, "Мен севган оромгоҳ” мавзусида асвальтга расм чизиш, "101 хабар беради” расмлар, "Энг яхши оромгоҳ эмблемаси”, "Турли миллат рақслари”, "Аждодларга муносиб издош бўлайлик” мавзуларидаги танловлар болажонларда ўзгача таассурот қолдирган. Бундан ташқари, оромгоҳнинг 1-11-гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида "Варрак учириш” фестевалида гуруҳлар ўзлари тайёрлаган варракларни учириб, энг мукаммал ва кўриниш жиҳатидан талаб даражасидаги энг юқори учган варрак тайёрлаган гуруҳлар ғолибликни қўлга киритдилар.
Болажонлар вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида "Рассомчилик”, "Караоке”, "Навоийхонлик” тўгараклари фаолият олиб боради.
Ташаббус юзасидан 1-20- гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида "Мен яхши кўрган супер қаҳрамон” мавзусидаги Фейс-арт танлови ўтказилади. Унда болажонларга турли болалар фильм қаҳрамонларининг расмларини чизадилар. Танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланди.
Иккинчи ташаббус ёшларнинг жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Ҳар мавсумининг очилиш маросимларида спорт ўйинларига старт берилади. Оромгоҳ тарбияланувчилари спорт ўйинларининг 5 тури баскетбол, волейбол, футбол, шашка, шахмат бўйича беллашадилар.
Тарбияланувчиларни ҳар томонлама чиниқтириш ва уларни турли спорт ўйинларида иштирок этишда тренер ва мурабийлардан Анвар Қурбонов, Қахрамон Бобохолов, Рўзимурод Юлдошев, Бекзод Рўзиевлар фаолият олиб борадилар. Оромгоҳда иккита катта ва кичик сузиш хавзалари мавжуд бўлиб, болажонларга сузишда Зариф Сафарниёзов, Шахзода Фахриддиновлар мураббийлик қиладилар.
Айтиш жоизки, спартакиаданинг ёпилиш тантаналарида спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган гуруҳларга медаль ва кубок топширилади.
Шунингдек, ҳар мавсумда 1-3-гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида "Табиий хусусиятли фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда раҳбар таркиб ҳаракати” шиори остида "Ёш қутқарувчи” мавзусидаги тадбир, Спорт майдонида эса жангавор тайёргарлик ва жангавор техника кўргазмаси Х/К -99550 "Ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш”, "Зилзила натижасида бузилган бинолар ичида қолган жабрланувчини олиб чиқиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш” ва "Тақиқланган жойларга чўмилишнинг салбий оқибатлари” мавзусида амалий машғулотлар кўрсатилади. Мудофаага қарашли 99550-ҳарбий қисм аскарлари томонидан ҳарбий қурол аслаҳа намойиш этилиши ва уларнинг жангавор чиқишлари дам олувчиларда ватанпарварлик руҳини уйғотади.
Учунчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни тиашкил этишга қаратилган. "Play Station-4” ва "Компьютер сабоқлари” тўгараклари ҳар мавсумда болажонларга компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишлари учун фаолият кўрсатади. "Компьютер сабоқлари” тўгаракларида болаларга Microsoft WORD, Microsoft Office PowerPoint, Paint, Microsoft Office Exel каби компьютери дастурлари ўргатилади.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Оромгоҳ кутубхонаси ҳар мавсумда тасдиқланган режа асосида кутубхонада турли давра суҳбатлари, тадбир ва кўрик танловлари ўтказилади.Хусусан, болаларнинг севимли ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асарини ўрганиш мавзусида 15-20 гуруҳлари ўртасида, "Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусида 1-14 гуруҳлари ўртасида, "Мен севган адиб” мавзусида давра суҳбатлари, тарбияланувчилар ўртасида "Ёш китобхон” клуби, тарбиячи ва етакчилар ўртасида "Заковат” клубилари фаолият олиб боради. Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари ”асари юзасидан тадбирлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича компелекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3271-сон қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 8 июль куни оромгоҳ тарбияланувчилари ўртасида кутубхонлик ривожлантиршга қаратилган "Китоб менинг дўстим” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Танлов низом асосида ташкил этилиб, китобхонликни ривожлантириш ва китобхонлик маданиятини ошириш орқали ёш авлодни Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақида билим ва кўникмаларини шакллантириш, шунингдек китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, уларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида оромгоҳнинг 7,8,9,11-гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида ўтказилди. Шунингдек, "Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ҳам ўтказилиб, ғолиблар мавсумнинг якуний тадбир тантаналарида "Зарафшон” болалар соғломлаштириш оромгоҳи директори Гулзода Холматова 3-Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо совғалари ва дипломи билан тақдирланди.
Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. "Зарафшон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 11 нафар хотин-қизлар етакчи ва тарбиячи вазифасида 50 нафардан ортиқлари эса техник ва ишчи ходим вазифасида иш билан таъминландилар.
Бир сўз билан айтганда оромгоҳимизда болажонларнинг таълим олиши, вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган.
Дарҳақиқат, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт эллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.
Д. Ўрозова,
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар масалалари
бўйича раис маслаҳатчиси
