УСТОЗЛАР - КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪЗОЗИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
УСТОЗЛАР - КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪЗОЗИДА

УСТОЗЛАР - КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪЗОЗИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг "Устозлар - касаба уюшмалари эъзозида” кўрик-танловини ўтказиш ҳақида"ги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти умумтаълим мактабларида кўрик-танлов ўтказилиб, туман-шаҳар босқичларида уларнинг энг фаоллари иштирок этди.
Вилоят босқичига тавсия олган иштирокчиларнинг фаолиятини баҳолаш комиссияси аъзолари тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, кўрик-танлов Низомида белгиланган мезонларга асосан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари фаолиятини баҳолашди. Ўрганиш натижалари бўйича кўп балл тўплаган иштирокчилар билан суҳбат ўтказилиб, касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган ишлар, улар фаолиятини янада такомиллаштириш, ўқитувчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилиши каби мавзулардаги савол-жавобларда тажрибали қўмита раисларидан Зарафшон шаҳридаги 2-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Г.Холбоева, Конимех туманидаги 2-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Тўрақулова, Навбаҳор туманидаги 5-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси З.Узоқоваларнинг олиб бораётган ишлари намунали деб баҳоланди ва кўрик-танловнинг республика босқичига иштирок этиш учун тавсия этилди.
Яқинда Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон давлат академик катта театрида "Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” республика танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда катта иш тажрибасига эга педагоглар, соҳага эндигина кириб келаётган ёш муаллимлар, таълим муассасаларидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари ва фаоллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков очиб берди. Айниқса, мазкур кўрик-танловнинг тақдирлаш жараёни ниҳоятда ҳаяжонга бой бўлди. Дастлаб, совриндор бўлган 11 нафар ўқитувчига диплом ҳамда ноутбук топширилди. Шундан сўнг, биринчи ўрин соҳибасига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 1-даражали дипломи ва "Spark” автомобили топширилди. Навоий вилояти Конимех туманидаги 2-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Нурия Тўрақулова 2-ўринга муносиб кўрилиб, 2-даражали диплом ҳамда "Samsung” музлатгичи билан тақдирланди, 3-ўрин соҳибасига 3-даражали диплом ҳамда "Samsung” кир ювиш машинаси топширилди.
Тадбирга таниқли санъаткорларимизнинг гўзал куй-қўшиқлари ўзгача файз бағишлади. Маълумки, мактабларимизда касаба уюшмалари қўмиталарига раисликни шу мактабда ишлаётган ўқитувчилар жамоатчилик асосида олиб борадилар. Ушбу танловнинг ўтказилиши ўқитувчилар ва касаба уюшмаларининг фидоий раисларини эъзозлашнинг ёрқин намунаси бўлиб, уларга янада фаолроқ бўлиш учун қанот бағишлайди.

Анора Бобомуродова,
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси

BOSHQA YANGILIKLAR