ФАОЛ ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ФАОЛ ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ФАОЛ ЁШЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурига асосан, касаба уюшма аъзолари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, таълим муассасаси ва касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириб бориш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларни соғлиқларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2017 йил 30 октябрдаги "Олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол ёшларга Касаба уюшмалари стипендиясини таъсис этиш ва санаторийларга бепул йўлланмалар ажратиш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан жорий йилда Навоий давлат педагогика институтининг Тарих факультети, "Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълим” йўналиши талабаси Мирсаид Жалиловга касаба уюшмалари маблағидан 6 ой давомида 6 миллион 81 минг 900 сўм маблағ кўчирилиб берилди. Шунингдек, Навоий давлат педагогика институтининг "Мусиқий таълим” йўналиши талабаси Розиддин Акобировга саломатлигини тиклаши учун касаба уюшмалари томонидан бепул йўлланма ажратилди.

Дилафрўз ЎРОЗОВА,
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

BOSHQA YANGILIKLAR