МЕҲРЛИ ВА САҲОВАТЛИ БЎЛАЙЛИК
Мамлакатимизда яратилган кучли ижтимоий ҳимоя пойдевори асосида ҳукуматимиз томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, хусусан, имконияти чекланган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Куни кеча "3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида Нурота туманидаги эркаклар "Мурувват уйи”да мурувват тадбири ташкил этилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан у ерда яшовчиларга меҳр ва оқибат кўрсатилган бўлса, касаба уюшмалари томонидан уларни парвариш қилаётганларга рағбат берилди.