Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуни ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича вазифалар тўғрисида, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуни тўғрисида ҳамда қонуннинг мазмун моҳияти мавзуларида.
Раислик этувчи вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Тоғаева кириш сўзи билан очиб семинар иштирокчиларига ўткан давр ичида, айниқса сўнги уч йил мобайнида малакатимизда барча соҳаларда кўплаб ўзгаришлар содир бўлганлиги, хусусан, мулкчилик шаклларини ҳамда иш берувчилар турларини ўзгариши касаба уюшмалари аъзоларини ижтимоий меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қолаверса ходимларни касаба уюшмаларига аъзо қилишда бир қанча қийинчиликлар туғдираётганлиги, бундан ташқари 1992 йилдан бери меҳнат қонунчилиги соҳасига оид бир неча янги қонунлар қабул қилинганлиги амалдаги "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонун жамоат бирлашмалари, ижтимоий шериклик тўғрисидаги, жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонунларга мос келмай қолганлигини, амалдаги қонунимиз 27 йил аввал қабул қилинганлиги, сабабли Олий мажлис қонунчилик палатасини бир гуруҳ ташаббускор депутатлари томонидан касаба уюшмаларининг мутахассислари иштирокида қарийиб бир йил давомида янги "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, албатта бунда халқаро ҳуқуқий нормалар, чет эл тажрибаси ҳамда миллий амалиётдаги қонунчилигимиз инобатга олинганлиги, дастлаб лойиҳа июнь ойида Олий мажлис қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, шундан сўнг лойиҳа барча вилоятларда корхоналарда, касаба уюшма фаоллари ўртасида ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда муҳокама қилиниб, муҳокамада билдирилган таклифлар асосида лойиҳа яна такомиллаштирилиб 24 октябрь куни Олий мажлис палатасининг ялпи мажлисига иккинчи ўқишга киритилганлиги, шу мажлиснинг учунчи ўқишидан ўтказилиб Олий мажлисининг Сенатига маққуллаш учун қарор қабул қилинганлигини, жорий йилнинг 30 ноябр куни Сенатнинг 4 мажлисида мазкур лойиҳа сенаторлар томонидан маққулланиб, 2019 йил 6 декабрь куни мухтарам Президентимиз томонидан имзоланганлигини айтиб ўтдилар.
Ўқув семинари кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзни Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Зайниевга сўз берилди.
Навоий вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Зайниев семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўгрисида”ги Қонуни билан тартибга солинганлиги, бироқ, қонун нормалари анча эскирган ва Меҳнат кодекси, "Аҳолини иш билан таъминлаш-тўғрисида”ги, "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўгрисида”ги қонунлар нормаларини концептуал жиҳатдан акс эттирилмаганлиги, илгариги қонун, асосан деклоратив характерда бўлиб, аниқ тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳуқуқий нормалар деярли келтирилмаганлиги, ўтган давр ичида мулкчиликнинг янги шакллари юзага келиб айниқса, сўнгги 3 йилда, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда ҳар бир соҳада, шу жумладан ижтимоий-мехнат муносабатлари соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар натижасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларини ҳаётга татбиқ этиш соҳаси такомил топиб, кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилиб келинаётганлиги, мазкур ўзгаришлар ўз навбатида ходимларнинг мехнат ҳукуклари ва ижтимоий-иктисодий манфаатлари химоясига янгича ёндашувни талаб этиши, шу нуқтаи назардан аввалги Қонун ўзининг тарихий вазифасини ўтаб бўлганлиги боис ҳам Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонуни қабул қилинганлиги, "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунни ишлаб чиқишда ҳалқаро хуқуқий нормалар, ҳусусан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенциялари, МДҲ мамлакатлари, Финландия, Швеция, Дания, Нидерландия, Буюк Британия, Испания, Португалия, Германия ва бошқа ривожланган давлатлар тажрибаси, миллий амалиёт ва қонунчилигимиз инобатга олиниб, Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенцияларига мос равишда касаба уюшмаларининг хуқуқ ва ваколатлари ҳамда касаба уюшмасига бирлашиш имкониятлари кенгайтирилганлиги, шунингдек, Қонунга касаба уюшмалари органларини давлат рўйхатидан ўтказишни соддалаштириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилишда асосий институтлардан бири бўлган касаба уюшмаларининг меҳнат инспекцияларини қайта тиклаш, меҳнат соҳасида Ижтимоий шериклик хамда Жамоатчилик назоратини амалга оширишни тартибга солувчи нормаларни қонуний мустаҳкамлаш каби меъёрлар киритилганлигини, "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонунда фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш имконияти кенгайганлиги, хусусан, ходимларнинг касаба уюшмасига бирлашиш ҳуқуқи конституциявий ҳуқуқ даражасида кенгайтирилиб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига мос равишда Ўзбекистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқароларининг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи кўзда тутилганлиги, шунингдек, янги Қонунга мувофиқ касаба уюшмалари нафақат корхона- ташкилотларда, балки барча иш ўринларида тузилиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилганлиги сабабли Халқаро меҳнат ташкилотининг "Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимояқилиш тўғрисида”ги 87-конвенциясининг нормаси имплементация қилиниб, нафақат битга ташкилотда ишлаётганлар, балки бир неча ташкилотда ишлаётган ходимларга ҳам ўзаро бирлашиб касаба уюшмасини тузиш имкони берилганлиги айтиб ўтилди.
Ўқув семинари кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзни Навоий шаҳар адлия бўлим катта мутахассиси С.Қаюмовга сўз берилди.
Навоий шаҳар адлия бўлим катта мутахассиси С.Қаюмов семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида гапириб ўтдилар.