Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида Ўзбекистон Респуликасининг "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун тарғиботи ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларни ўтказиш тартиби мавзуларидаги ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда Транспорт, йўл ва қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасига қарашли ташкилот, муассаса ва корхоналарининг касаба уюшма қўмита раислари ва тармоқ Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя бўлими бош мутахассиси М. Абдумаликова иштирок этди.
Ўқув-семинарни дастлаб бирлашма раиси Назира Тоғаева кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари Ш. Халилов янги қонун ва унинг аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, тармоқ Республика Кенгаши ижтимоий ҳимоя бўлими бош мутахассиси М. Абдумаликова бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби ва ҳужжатларини қай тартибда расмийлаштириш тўғрисида тушунча берди.
Тадбир савол-жавоб, баҳс-мунозарага бой тарзда кечди.
Бўрибой Хожиев,Транспорт, йўл ва қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Навоий вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси