Мустақиллик шукуҳи » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
Мустақиллик шукуҳи

Мустақиллик шукуҳи

Айни кунларда энг улуғ ва энг азиз айём – Ватанимизнинг мустақиллигининг 25 йилги ҳамда "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга. фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида касаба уюшмалари тизимида ҳам бир қатор амалий ишлар, маънавий – адабий тадбирлар ташкил этилмоқда. 
Дарҳақиқат, мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган мустақиллик байрамини кутиб олиш, қалбларимизга ўзгача шукуҳ бағишлайди. 
Чунки, озод ва обод юртимиз қиёфасидаги гўзалликнинг тобора чирой очаётганлиги, шаҳар ва қишлоқларимиздаги кўркамлик,  йилдан – йилга жадаллик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан кўзимиз қувнайди, инсонлардаги хушкайфият эса барчамизда Истиқлол берган неъматларга шукроналик туйғусини уйғотади. 
Ҳеч биримизга сир эмаски, Истиқлол йўлларида юртимизда амалга оширилган туб ислоҳатлар мазмун – моҳияти, энг аввало, инсон манфаатларига, фуқароларнинг фаровон турмуш шароитларни таъминлашга 
қаратилганлиги билан аҳамиятлидир, 
Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигини қўлга киритилган улкан марралардан мамнун ҳолда нишонлар эканмиз, албатта кексаларимиз таъкидлаганларидек, тўйга тўёна билан нақлига амалга қилган Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва аъзо ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида бир қатор асосий ва энг муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Жумладан: "Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” деган ғояни илгари сурган мазмунан юрт равнақига бағишланган маданий-маърифий ва спорт тадбирлари деярли барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилмоқда. 
Ўтказилган барча тадбирларнинг мазмунида ҳурлик илҳом  бахш этган она – юрт тараннуми, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида олиб борилаётган яратувчанлик ва бунёдкорлик жараёнлари,  мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятидаги ютуқлари ҳаётий мисоллар, қиёсий таҳлиллар воситасида кенг тарғиб қилинмоқда.   
Шунингдек, касаба уюшмалари ташаббуси билан турли мулк шаклига эга бўлган хўжалик субъектларида ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлашга эътибор кучайтирилиб, бир қатор акциялар ташкил этилмоқда. 
Хусусан, Истиқболнинг ҳаётбахш нурлари таъсирида "Касаба уюшмалари – хотин – қизларга!” акцияси доирасида вилоятнинг Хатирчи, Нурота, Канимех, Томди, Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана ва Учқудуқ туманларининг чекка қишлоқларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 220 нафар аёлига электр – маиший техника товарларини туман марказларида ташкил этиладиган маданий тадбирда эгаларига топширилади. 
Акция доирасида ижтимоий кўмаккка муҳтож оилалардан 2 нафар, тиббиёт ходимларидан 2 нафар, таълим соҳаси ходимларидан 2 нафар, фарзанд кўрмаган ёш оилалардан 2 нафарига бепул санаторияга йўлламалар бериш ҳамда 25 нафар аёлларнинг Бухора шаҳрига саёҳати уюштирилиши тадбирлар режасидан ўрин олган. 
Эртамиз эгалари бўлган ёшларимиз ҳам доимий равишда касаба уюшмалар эътиборида. "Касаба уюшмалари - ёшларга” акцияси доирасида 10 нафар эҳтиёжманд, иқтидорли талаба қизлар касаба уюшмаларнинг стипендиясига сазовор бўлишади.
Шунингдек, тиббий кўмакка муҳтож, қандли диабет касалига чалинган, туғма эшитиш қобиляти паст бўлган 12 нафар репродуктив ёшдаги аёллар ва 14 ёшгача бўлган болаларга эшитиш аппарати, глюкометр (тест полоскаси) тақдим этилади. 
Ҳар йили анъанавий ташкил этиб келинаётган "Касаба уюшмалари - ҳарбийларга” акцияси доирасида "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” мавзусидаги тадбирлар ташкил этилиб, жойлардаги туман кенгашлари томонидан мустақилликни мустаҳкамлаш даврида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига  манзилли ташриф қилинади. 
Вилоятимизнинг энг чекка қишлоқ мактабларининг 857 нафар 1- синф ўқувчиларига санитар – гигиеник воситалар совға қилинади. 25 нафар Меҳрибонлик уйи” болаларига тарихий шаҳарларимиздан Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилади.                
Шу юртда яшаётган ҳар бир инсон қалбига фахру – ифтихор туйғуларини бағишлаш мақсадида барча меҳнат жамоаларида Республика Президенти Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида меҳнат қилиш – энг олий саодатдир” асари юзасидан "Маънавият соатлари”, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Тадбирларда буюк аждодларимиз ҳаёти, улар эришган ва бугунги кунда бутун маърифатли инсониятни ҳайратга солиб келаётган ютуқларимиз замондошларимизнинг том маънодаги маънавий жасорати намунаси эканлиги тарғибот қилинмоқда. 
Айниқса, вилоятимиз нуфузини кун сайин ошириб бораётган "Қизилқумцемент” ва "Навоийазот” АЖ касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашлар ўртасида энг катта бойлигимиз бўлган халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини тарғиб этиш мақсадида 30 дан ортиқ миллат вакиллари иштирокида "Ўзбекистон -  умумий уйимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди. 
Шунингдек, байрам олдидан биргина "Навоийазот” АЖда меҳнат қилаётган 148 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 24 млн 417,8 минг  сўмлик моддий ёрдам, 12 нафар ёш оилаларга уй – жой қуриш учун 608 млн сўмлик фоизсиз ссудалар, 18 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун 1 млн 847,7 минг сўмлик ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қопланди.  136 нафар оилаларга корхона маблағларидан 27 млн 759 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 
Зеро, Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамонилигида асрларга татигулик улкан бунёдкорлик ишларида тизим ходимларининг самарали меҳнати борлиги қалбимизга чексиз фахр туйғуларини бахш этади. Захматкаш халқимизнинг маънавият жасорати, ўзаро жипслиги, энг муҳими эртанги кунга бўлган ишонч ҳисси кучимизга куч қўшади. 
Юртимизнинг ҳар бир куни тинч ва осойишта, хонадонларимизда хотиржамлик ҳукм сурмоқда. Бу кунларнинг қадрига этиш, фахрланиш ва юрт туйғуси ила яшаш шу юрт фарзандларининг асл бурчи ҳисобланади. 
                                                                Дилафрўз Ўразова,
                                                             "Ишонч” газетаси мухбири 

BOSHQA YANGILIKLAR