ЁШЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЁШЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

ЁШЛАР КАСАБА УЮШМАЛАРИ ЭЪТИБОРИДА

Ҳозирги кунда мамлакатимизда униб-ўсиб келаётган ёшларга эртанги кунимизнинг ҳақиқий эгалари сифатида қараб, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пухта билим олиши, ўз имконият ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшларнинг турмуш шароитини яхшилашга жиддий эътибор берилмоқда.
Меҳнат жамоасида ёш мутахассисларнинг меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун "Устоз – шогирд” анъанасини тизимли йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада жамоа шартномалари ва келишувларига киритилган ёшларга оид бандларнинг тўлиқ бажарилишини мунтазам равишда мониторинг қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида жамоа шартномаси ва келишувлар орқали 88 нафар икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатилди. Тармоқ корхоналарда 416 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилди. Жамоа шартномаси ва келишувлар орқали кам таъминланган 1271 нафар ёш оилалар вакилларига корхоналар ҳисобидан 95,3 миллион сўм, касаба уюшмасидан 228,7 миллион сўм моддий ёрдам берилди. Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали шу йилнинг январь-март ойларида 1500 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳатлар уюштирилди. Бу саёҳатчиларнинг 450 нафарини ёшлар ташкил этади. 2020 йилнинг январь-март ойларида 100 та меҳнат жамоаларида "Тинчлик – бебаҳо неъмат” мавзусида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 7 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Шу даврда тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ёшлар билан 2 маротаба учрашувлар ўтказилди ва унда 200 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди. Шунингдек, Ёшлар билан учрашувни ташкил этиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг февраль ойида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирок этди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига Бирлашма раиси Н. Тоғаева, раис ўринбосари Ш. Халилов ва бирлашманинг бўлим мудирлари томонидан атрофлича жавоб олишди. Иштирокчиларнинг барчасига бадиий китоблар ва касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари тўғрисидаги буклет ва тарқатма материаллар берилди. Тадбир якунида спорт, таълим ва фан йўналишларида қатор йутуқларни қўлга киритган ёшларга касаба уюшмаларининг эсталик совғалари ва ташаккурномалари топширилди. Шунингдек, жорий йилнинг 26 июнь куни "Рахбар ва ёшлар”нинг Zomm иловаси орқали онлайн учрашуви ташкил этилди. Январь-март ойларида вилоятнинг корхона, ташкилот ва муассасаларида "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган учрашувлар ва семинарлар ўтказилди. Семинарлар ва учрашувларда иштирокчиларга тарқатма материаллар тақдим этилди. 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 март куни вилоятдаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларидан, вилоятнинг олис ва чекка қишлоқларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 250 нафар хотин-қизлар, жумладан, 50 нафар ёшлар Самарқанд шаҳри бўйлаб зиёрат-саёҳатига таклиф этилди.
"Касаба уюшмалари стипендианти”га муносиб деб топилган Навоий давлат педагогика институти 2-босқич талабаси Нуримов Алимуртазога 6 ой давомида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида касаба уюшмаси стипендияси ажратилиб борилди.
Ёш касаба уюшма аъзоларини, шунингдек, олий таълим муассасаларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соғлиғини муҳофаза қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда ёшларни соғломлаштириш» лойиҳаси доирасида НДПИ 2-босқич талабаси Ширинбоева Дилрабога бепул йўлланма ажратилди. "Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида касаба уюшмалари томонидан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Навоий шаҳридаги кам таъминланган оила фарзандларига 20 та дан ортиқ турли ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.
Жорий йилнинг 20 июнь куни Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги "Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш" бўлими ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамкорликда ҳозирги панедимия шароитида "Уйда қолинг" акцияси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликдан ўзини ва ўзгаларни асраш ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаёт кечиришни тарғиботини ўз ичига олган бир неча тадбирларни амалга оширдилар. Хусусан, онлайн тарзда ўтказилган танловда ғолиблар Н. Тоғаева томонидан муносиб тақдирланди.
Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган барча тадбирлар ўзининг долзарблиги билан жуда аҳамиятлидир. Ёшларни китоб мутоала қилишга чорлаш ва уларни китоб ўқишлари учун шароит яратиб бериш каби эзгу мақсадлар касаба уюшмаларининг ҳам эътиборида. Хусусан, бирлашма раиси Н. Тоғаева Хатирчи тумани аҳолиси ва ёшлари билан учрашиб тумандаги 15-сонли, 81-сонли ва 70-сонли ўрта таълим мактабларига турли хил бадиий китоблар жамланмасини совға қилди. 1 июль куни Нурота тумани "Сойкечар” мфйда истиқомат қилаётган ёшлар учун ҳам ёшлар боп китоблар жамланмасини совға қилиш режалаштирилган.
Дарҳақиқат, жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, юртимизда тобора жадаллашаётган ислоҳотларнинг янги босқичи биз ёшлар зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда. Шундай экан, ҳар биримиз бу жараёнда ўзимизни дахлдор ҳис этиб, бевосита иштирок этсак, ватанимиз олдидаги бурчимизни адо этган бўламиз.
Дилафрўз ЎРОЗОВА, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

BOSHQA YANGILIKLAR