КАРМАНА ТУМАНИДАГИ 22-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
КАРМАНА ТУМАНИДАГИ  22-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА

КАРМАНА ТУМАНИДАГИ 22-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи якунлари бўйича таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман бўлинмаси кенгаши раиси Мусаев Улуғбек Юсуфовичнинг Кармана туманидаги касаба уюшмаси фаоллари билан учрашуви ҳақида.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Кармана туманидаги касаба уюшмаси фаолларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларини тушунтириш ва тарғибот этиш юзасидан учрашув ўтказилди.
Учрашувда касаба уюшмаси фаоллари, мактаб ўқитувчилар иштирок этди. Тадбирда туман бўлинмаси кенгаши раиси Мусаев Улуғбек Юсуфович томонидан Қурултойнинг ўтказилиши бўйича батафсил ахборот берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб Республикамизда 11 ноябр санасининг касаба уюшмалари куни деб белгилангани, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳисоботида келтирилган маълумотларга тўхтаб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига Қурултойда тасдиқланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги Устави ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш сўнгида касаба уюшма фаоллари "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати” билан таништирилди.
Йиғилишда 9- умумтаълим мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Давронов, 22-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Г.Шарипова, 15- давлат мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Ўроқовалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб Республикамизда 11 ноябр санасининг касаба уюшмалари куни деб белгилангани, халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этилиши касаба уюшма фаолларига бўлган ишонч, эътибор ғамхўрликнинг ифодаси эканлиги ҳақида айтиб ўтдилар. Бу эътибор ишончни оқлаш учун касаба уюшма фаоллари бирдамликда иш олиб борилиши айтилди.

BOSHQA YANGILIKLAR