Жорий йилнинг 18 ноябрь кунида Навбаҳор туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Н.Исоқов, Давлат муассасалари ва жамоат хизмат ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Навоий вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси У.Ахмедов ва бирлашма ходими З.Ёрқуловалар, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи рахбари, ҳокимлик ходимлари ҳамда бошланғич ташкилотлар раислари иштирок этди.
- Ҳаммамизга маълумки, жорий йилнинг 11 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг тарихий VIII қурултойи булиб ўтди. Тарихий дейишимизнинг сабаби мустақил давлатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари қурултойи катнашчиларига ўз табригини йўллади, ҳамда қурултой давомида 11-ноябрни касаба уюшмалари куни деб эълон қилиниши катта воқелик бўлди десам асло муболаға бўлмайди, - деди ўз нутқида бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари Н.Исоқов.
- Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг бевосита иштироки билан, миллий конунчилигимизни такомиллаштириш, аҳолининг қонуний даромад топиши, илк бор иқлим ва яшаш шароитлари оғир ноқулай бўлган ҳудудларда ишлаш учун ходимларга қўшимча меҳнат таътилининг минимал давомийлиги, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш, ходим учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш, аёллар учун иш ўринларини кўпайтириш, мажбурий мехнат ва болалар меҳнатига бархам бериш, педагог ва тиббиёт ходимлари, талабалар, бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий мехнатга жалб қилинишига барҳам берилиши бўйича амалга оширилган ишлар борасида эришилган натижалар, жахон ҳамжамияти, жумладан БМТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНИСЕФ каби нуфузли халқаро тузилмалар томонидан тан олинди.
Қурултой делегатлари ва Қурултойга табрик йўллаган 20 га яқин халқаро ташкилот томонидан таъкидланишича, бугунги касаба уюшмалари том маънодаги халқ ташкилотига айланиб улгурди. Унинг аъзолари сони эса беш ярим миллиондан ошиб кетди. Энг муҳими Ўзбекистон касаба уюшмалари ва унинг қуйи тизимлари томонидан қурултойгача олиб борилган ишларнинг самараси ўлароқ бугун юртимизда муносиб меҳнат тамойиллари яхши томонга сезиларли даражада ўзгарди. Буни албатта, жойлардан касаба уюшмаларига келиб тушаётган турли мурожаатларнинг салмоғидан ҳам билса бўлади.
Дархақиқат – юртимизда катта ўзгаришлар, янгилик ва янгиланишларга барчамиз гувоҳ бўлмокдамиз. Ўтган 2019 йилнинг охирида парламентимиз томонидан "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалар Конфедерацияси ва бошка халқаро тузилмалар билан яқин алоқаларни йўлга қўйгани, ЎзКУ аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашда ҳукуматнинг тенг ҳуқуқли ҳамкорига айланиб бораётгани, мазкур ташкилот олдида турган муҳим вазифалар кўламини яна бир бор барчамизга эслатди, ҳамда ўз фаолиятимизни сидқидилдан бажаришимиз учун имкониятлар эшикларини янада каттароқ очди.
Республика касаба уюшмалари Федерациясининг бўлиб ўтган Қурултойи шуни кўрсатдики, касаба уюшмалари маслакдошларимиз, керак пайтда елкасини тутиб берадиган юртдошлари кўпайганини, фикрлар уйғунлиги шаклланганини англатди ва бу анжуман кўпчиликни бирлаштирди.
Худди шундай тадбирлар Навбаҳор ва Учқудуқ ТТБ ҳамда РШТИЁМ Навоий филиали каби ташкилотларда ҳам бўлиб ўтди.