ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ ОЛИЙ БАХТ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ ОЛИЙ БАХТ

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ ОЛИЙ БАХТ

11-ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан жойларда тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсадида 2020 йилнинг 20-ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О. Бобомуродов ва бўлим етакчи мутахассиси С.Қодировалар Навоий вилоят ҳудудий газ Бошқармасида бўлиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи, касаба уюшмаларининг фаолияти ва унинг асосий принциплари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг беш йиллик фаолияти,соҳадаги ютуқлар ҳамда келажакда ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида сўзга чиқиб йиғилганларга кенг қамровли маълумотларни бериб ўтдилар. Тадбирда Навоий вилоят Ҳудудий газ Бошқармасининг касаба уюшма қўмитаси фаоллари, бўлим мудирлари ва ишчи-ходимлари иштирок этдилар. Тарғибот ташкилотчилари ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Тадбир сўнгида иштирокчиларни юрт тараққиёти йўлида бирлашиб, олдимизда турган вазифаларни сидқидилдан бажаришга чақирилди.

BOSHQA YANGILIKLAR