МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАСАЛАЛАР » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАСАЛАЛАР

МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ МУҲИМ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАСАЛАЛАР

Барчамизга маълумки касаба уюшмалари жамиятнинг ажралмас бир қисми ҳамда кенг қамровли жамоат бирлашмаси сифатида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг энг яқин ҳамкори бўлиб келмоқдалар. Жамоат ташкилотларидан фақат касаба уюшмаларигина меҳнаткашларнинг вакили сифатида иш берувчилар билан жамоа шартномалари ва келишувларини тузадилар ва ўз меҳнаткашларини ҳимоя қиладилар.

"Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги бугунги Давр суҳбати анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинмоқда ва унда кўтарилган таклиф ҳамда муаммолар нафақат меҳнат муносабатларига доир муҳим масалалар бўлиб қолмасдан, ижтимоий шериклик тамойиллари асосида барча йўналишларда таклифлар киритилиб, ушбу таклифлар ечими авваламбор аҳолининг, шунингдек, Ватан равнақи ва тараққиётига муносиб ҳиссасини қўшадиган меҳнаткашларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 11 ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди ва унда Мустақил давлатимиз тарихида илк бор Республика Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига ўз табригини йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович ­Мирзиёевнинг самимий ва илиқ, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосини Ватан равнақи ва Юрт тараққиёти учун сафарбарликка ундовчи дил сўзлари барчамизнинг қалбимизда абадий муҳрланиб қолади. 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» этиб таклиф этилиши эса барча касаба уюшмаси аъзоларининг ҳар бири учун унутилмас совға бўлди.

2020 йил – пандемия даврида касаба уюшмалари барча ватандошлар, ишчи-хизматчилар, фахрийлар, аёллар ва ёшларга «Бизнинг кучимиз бирдамликда, биз ғалаба қозонамиз!» деган Мурожаат билан чиққан юртимиздаги ягона жамоат бирлашмаси бўлди.

Бугун халқимизнинг бунёдкорлик руҳи ва яратувчанлик кайфияти, ­дунёқараши ҳам кечаги кунгидан бутунлай фарқ қилади.

Мустақил давлатимиз тарихида илк бор Ҳукумат мавжуд камчилик ва муаммоларни очиқ тан олишга ва уларни бартараф этишга астойдил бел боғлади.

Биринчи марта, мамлакатда камбағаллик мавжудлиги, ташқи миграция билан боғлиқ муаммолар ҳамда тараққиётнинг кушандаси бўлмиш коррупциянинг ҳаққоний кўлами тан олинди.

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Президент ташаббуси билан бошланган давлат органлари фаолиятининг шаффофлик сиёсатига кенг йўл очилди.

2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди. Бу ҳужжат Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан юксак эътироф этилди. Ушбу янги Қонун асосида 2002 йилда бекор қилинган касаба уюшма инспекциялари қайта тикланди. Эндиликда касаба уюшма инспекциялари томонидан жамоатчилик назоратининг самарали воситаси сифатида, ишчилар мурожаатларини ўрганиш ва тезкор кўриб чиқиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Касаба уюшмаларининг фаол иштирокида Халқаро меҳнат ташкилотининг 4 та Конвенцияси ва 1 та протоколи ратификация қилинди.

Ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув асосида 2020-2022 йиллар учун вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ўртасида Ҳудудий келишув имзоланди ва кучга кирди.

Республика даражасида ҳам илк бор Ҳукумат номидан Бош келишув Бош вазир томонидан имзоланди.

Касаба уюшмаларининг бевосита иштирокида:

биринчи, илк бор иш ҳақи учун минтақавий ва тармоқ коэффициентлари, шунингдек, иқлим ва яшаш шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудларда ишлаш учун ходимларга қўшимча таътилнинг минимал давомийлиги тасдиқланди;

иккинчи, меҳнат қонунчилигидаги ўзгариш­лар туфайли ишга жойлашишда прописка, шунингдек, яқин қариндошларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотларни талаб этишдек инсонни камситувчи қоидалар бекор қилинди;

учинчи, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бартараф этилди, педагоглар ва тиббиёт ходимлари, талабалар ва бюджет ташкилотлари ходимларини пахта теримига, қолаверса, бошқа жамоат ишларига жалб қилишга барҳам берилди.

Бугун биздан «истеъмол савати» ва «яшаш минимуми» каби мезонларни қонунийлаштириш, «Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги ва «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Қонунларни ишлаб чиқишда ташаббускор бўлишни тақозо этади.

Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш бўйича ташкил этилган "1211 қисқа рақамли ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда камчиликлар ва қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда. Бу борада ҳокимликларга ижро учун йўлланган мурожаатларнинг белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, белгиланган муддатда кўриб чиқилиши, жавоб хати берилиши бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш талаб этилмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини иш билан таъминлаш мақсадида "Мустақилликнинг ўттиз йиллигига – 30 та янги иш ўрни”ни яратиш ташаббуси билан 1 тадан янги корхона ташкил этиб, 30 нафар кам таъминланган фуқароларни иш билан таъминлаш масаласини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида ҳам касаба уюшмалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Юридик клиника негизида Қайта алоқа механизми фаолияти ташкил қилинган бўлиб,ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини олдини олишга қаратилган 79-226-02-65 "Ишонч телефони” доимий фаолият кўрсатиши таъминланган.

Навоий вилоятидаги барча туман ва шаҳарларда аҳоли хабардорлигини ошириш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш мақсадида одамларга кўринадиган жойларда мажбурий меҳнатнинг ноқонунийлиги, касаба уюшмаларнинг ишонч телефони (1092) акс эттирилган баннер, плакат ва флаерлар эскизлари ўрнатилди.

Давра суҳбатида фақат меҳнат, масалаларига молик бўлган вазифалар, уларнинг ечими, 2020 йилда бу борада амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва бу камчиликларни 2021 йилда бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб оламиз.

 

Давра суҳбатида 22 та вилоят ташкилотлари, ижтимоий ҳамкор ташкилотлар, касаба уюшма ташкилотлари, ОАВ вакиллари қатнашди.

 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири

Бобомуродов Олимжон Очилович

BOSHQA YANGILIKLAR