Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида вилоят касаба уюшмасига аъзо 1 361 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг барчасида жорий йилнинг 20 декабрь санасигача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурилтойи якунларига бағишлаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтиши белгиланган. Бугунги кунга қадар 1306 та корхона ва ташкилотларда Қурилтой якунлари бўйича тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбирларда Қурилтойнинг якунлари бўйича батафсил ахборот берилди. Айниқса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги мустақил Ўзбекистон тарихида Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътибор этилганлиги тушунтирилди. Энг қувонарлиси, Президентимизни 11 ноябр санасининг касаба уюшмалари куни деб белгилаш бўйича таклифлари қизғин маъқулланди. Шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар бундан буён мамлакат касаба уюшмаларининг ҳар бир аъзоси, вакили "Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” шиори остида касаба уюшмалари атрофига жипслашиб бор куч-ғайратларини юртимиз тараққиёти, мамлакатимиз равнақи халқимиз фаровонлиги йўлида юксак меҳнат натижаларига эришишлари лозимлигини таъкидладилар.
Тадбирлар ўтиши давом этмоқда.
