Ҳозирги кунда мамлакатимизда униб-ўсиб келаётган ёшларга эртанги кунимизнинг ҳақиқий эгалари сифатида қараб, уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пухта билим олиши, ўз имконият ва салоҳиятларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшларнинг турмуш шароитини яхшилашга жиддий эътибор берилмоқда.
Жорий йилда Тармоқ келишувлари, жамоа шартномаларини ишлаб чиқишда ёшлар вакиллари иштироки таъминланиб, мазкур жараёнда келишув ва шартномаларга ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар киритилишига эришилди.
9 та корхона ва ташкилотларнинг 2020-2022 йиллар учун жамоа шартномасига экспертиза хулосаси берилди. 9 тасида ҳам ёшлар масаласига доир бўлим киритилган. Бундан ташкари 50 га якин ташкилотларнинг жамоа шартномаларида ёшлар бўлими буйича қилинган ишлар ва жамоа шартномасининг бажарилиши кўриб чикилди.
Меҳнат жамоасида ёш мутахассисларнинг меҳнат жараёнига кўникиб кетишлари учун "Устоз – шогирд” анъанасини тизимли йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада жамоа шартномалари ва келишувларига киритилган ёшларга оид бандларнинг тўлиқ бажарилишини мунтазам равишда мониторинг қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ёшлар билан учрашувни ташкил этиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 25 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фаоллар залида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирок этди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига Бирлашма раиси Н. Тоғаева, раис ўринбосари Ш. Халилов ва бирлашманинг бўлим мудирлари томонидан атрофлича жавоб олишди. Иштирокчиларнинг барчасига бадиий китоблар ва касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари тўғрисидаги буклет ва тарқатма материаллар берилди. Тадбир якунида спорт, таълим ва фан йўналишларида қатор йутуқларни қўлга киритган ёшларга касаба уюшмаларининг эсталик совғалари ва ташаккурномалари топширилди. Жорий йилнинг 26 июнь куни вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар иштирокида Zoom иловаси орқали "Раҳбар ва ёшлар” онлайн учрашуви ўтказилди. Дастурга асосан жорий йилнинг ўтган давр мобайнида вилоятдаги корхона ва ташкилотларнинг ёш ходимларилари ҳамда олий таълим муасассаси талабалари ўртасида очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ушбу очиқ мулоқотларда 7 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Тармоқ касаба уюшмалари кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари томонидан мунтазам равишда очиқ мулоқотлар ўтказилиниб борилди.
Шунингдек, вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилаган "Маънавият соатлари”да 10 минг нафардан ортиқ ишчи ходимлар, шундан 4 минг нафар ёшларнинг иштироки таъмиланди. Маънавият соатларига депутатлар, маънавият марказларининг туман ва шаҳар бўлимлари мутахассислари жалб этилди.
Январь-март-декабрь ойларида вилоятнинг корхона, ташкилот ва муассасаларида "Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган учрашувлар ва семинарлар ўтказилди. Семинарлар ва учрашувларда иштирокчиларга тарқатма материаллар тақдим этилди.
8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 март куни вилоятдаги барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларидан, вилоятнинг олис ва чекка қишлоқларида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 250 нафар хотин-қизлар, жумладан, 50 нафар ёшлар Самарқанд шаҳри бўйлаб зиёрат-саёҳатига таклиф этилди.
"Касаба уюшмалари стипендианти”га муносиб деб топилган Навоий давлат педагогика институти 2-босқич талабаси Нуримов Алимуртазога 6 ой давомида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида касаба уюшмаси стипендияси ажратилиб борилди. Ёш касаба уюшма аъзоларини, шунингдек, олий таълим муассасаларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, соғлиғини муҳофаза қилишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда ёшларни соғломлаштириш» лойиҳаси доирасида НДПИ 2-босқич талабаси Ширинбоева Дилрабога бепул йўлланма ажратилди.
"Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида касаба уюшмалари томонидан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Навоий шаҳридаги кам таъминланган оила фарзандларига 20 та дан ортиқ турли ўқув қуроллари жамланмаси топширилди. Шунингдек, Учқудуқ туман бўлинмаси томонидан ҳам акция доирасида тумандаги 5 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларига манзилли ёрдам кўрсатилди ва 50 нафар тармоқнинг кам таъминланган, эҳтиёжманд ишчи-ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилди. Шунингдек, Ёшлар ойлиги доирасида касаба уюшмалари кўмагида 147 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Жорий йилнинг 20 июнь куни Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги "Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш" бўлими ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамкорликда ҳозирги панедимия шароитида "Уйда қолинг" акцияси доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликдан ўзини ва ўзгаларни асраш ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаёт кечиришни тарғиботини ўз ичига олган бир неча тадбирларни амалга оширдилар. Хусусан, онлайн тарзда ўтказилган танловда ғолиблар Н. Тоғаева томонидан муносиб тақдирланди. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган барча тадбирлар ўзининг долзарблиги билан жуда аҳамиятлидир. Ёшларни китоб мутоала қилишга чорлаш ва уларни китоб ўқишлари учун шароит яратиб бериш каби эзгу мақсадлар касаба уюшмаларининг ҳам эътиборида. Хусусан, бирлашма раиси Н. Тоғаева Хатирчи тумани аҳолиси ва ёшлари билан учрашиб тумандаги 15-сонли, 81-сонли ва 70-сонли ўрта таълим мактабларига турли хил бадиий китоблар жамланмасини совға қилди. 1 июль куни Нурота тумани "Сойкечар” мфйда истиқомат қилаётган ёшлар учун ҳам ёшлар боп китоблар жамланмасини совға қилинди.
Хатирчи туман спорт булими ҳамда ХТБ билан ҳамкорликда байрам муносабати билан тумандаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган ёш хотин-қизлар ўртасида спортнинг валейбол, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобоқалари ташкил қилинди. Ушбу мусобоқада иштирок этиб ғолиб бўлган спортчи хотин-қизлар туман кенгашининг махсус диплом ва совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, байрам муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зарафшон шаҳар бўлинмаси томонидан 23-35 ёшдаги хотин-қизлар ўртасида "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” ШИОРИ ОСТИДА спортнинг " Қувноқ стартлар ” туридан мусобақа ташкил этилди. Биринчи фахрли ўрин 2 мактаб жамоаси, Иккинчи фахрли ўрин 10 мактаб, 3 фахрли ўринни 12 ва 11 мактаб жамоалари эгаллашди.Тадбир якунида спорт мусобақасида фаол иштирок этган 13 та жамоанинг 78 нафар иштирокчилари касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.
Ички туризмни ривожлантириш мақсадида "Яхши дам – меҳнатга ҳамдам” шиори остида ёш ходимларни йил давомида оилавий дам олиш уйлари ва санаторийларда дам олишини тарғиб қилиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди. Жорий йилда кўмаккка муҳтож 4 нафар ёш оила, 2 нафар кам таъминланган ва кўп болали оила вакиллари бепул соғломлаштирилди. Шунингдек, 26 нафар ёш ходимлар санаторияларда соғломлаштирилди. Бундан ташқари иш берувчи ва касаба уюшмалари маблағи ҳисобидан 1000 дан ортиқ ёшларнинг Республикамизнинг турли тарихий ва кўҳна шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ҳамда туман ХТБ билан ҳамкорликда 3-декабрь "Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан уй синфида таълим олётган имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 50 нафардан ортиқ ёшларни ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга манзилли моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, Бирлашма Кенгаши ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ходимлари Навоий шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги 16-сон махсус мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Кўриш имконияти чекланган болалар ва ихтисослаштирилган давлат таълим мактаби тарбияланувчилари учун касаба уюшма маблағларидан совғалар олиб берилди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизилтепа туман бўлинмаси томонидан мазкур байрам муносабати билан уйда таълим оладиган ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар топширилди ва 36-махсус интернат ногирон ўқувчиларига касаба уюшмалари маблағи хисобидан 2 млн сўмлик ўқув қуроллари тақдим этилди.
Бирлашма Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг мазмун моҳияти ва касаба уюшмалари фаолиятининг конститутциявий кафолатларини ёшларга етказиш, касаба уюшма фаоллари сафини ёшлар билан тўлдириш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” шиори остида тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш бўйича вилоятда ўтказиладиган маданий, маърифий ойлигида ҳам касаба уюшмалари аъзолари ва ходимларининг фаол иштироки таъминланди. Вилоятдаги йирик корхона, ташкилотлар ҳамда муассасаларда мазкур байрам муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди. "Конститутция – мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг муҳим пойдевори” шиори остида касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 100 нафардан ортиқ ишчи-ходимларнинг Хоразм ва Бухоро шаҳарларига саёҳатлари уюштирилди.
