Барчамизга маълумки, Президентимиз томонидан 2016 йилни "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши, мамлакатимиз аёлларига бўлган эътиборнинг юксак ифодасидир.
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Мустақилликнинг 25 йиллик байрами муносабати билан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо-Ўзбекистоним!” шиори остида вилоятнинг барча туманларида тантанали байрам тадбирлари ўтказилди. Ушбу байрам тадбирларида «Касаба уюшмалари – хотин-қизларга» акцияси доирасида аёлларга электр-маиший техника жиҳозлари билан бир қаторда кўп болали, олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг эҳтиёжманд аёлларига ҳамда фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишлайдиган аъзоларига ўз соғликларини тиклаши учун "Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар ҳам топширилди.

Ушбу йўлланмаларни олиш бахтига Қизилтепа туманидаги 7-мактаб ўқитувчиси Саидова Шахноза, Хатирчи туманидаги Хатирчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи кутубхоначиси Усмонова Олия, Зарафшон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси участка бригадири Тасбергенова Замира ҳамда Навбаҳор туманидаги 1-МТМ тарбиячиси Каримова Шахнозалар муяссар бўлишди.
З.Мислимов
Ижтимоий суғурта бўлими мудири