ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ

Вилоятда пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан тартибли ташкил этиш, йиғим-терим жараёнида теримчилар отряди ва туман фермерлар Кенгаши ўртасида шартномаларни тузиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича Жамоатчилик назорати тариқасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг алоҳида чора-тадбирлари белгиланди. Пахтачиликка ихтисослашган ҳар бир туманга бирлашма Кенгаши ходимлари ва касаба уюшма фаолларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди. Хозирда ушбу ишчи гуруҳи аъзолари туманларда ўз ишини бошлаган. Жумладан, Вазирлар Махкамаси ва касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тавсиясига асосан вилоятдаги барча пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари номидан туман фермерлар Кенгашига ишончномалар олиниб, улар орқали шакллантирилган мавжуд терим отрядлари ва фермерлар уюшмаси ўртасида шартномалар тузилди.
Жойларда теримчиларга етарли шарт-шароит яратилиши, ётоқхоналарни мавсумга тайёрлаш ишлари ҳам жамоатчилик назорати ўрнатиш мисолида ўрганилди. 13-15 сентябр кунлари вилоятдаги жами 124 та теримчилар ётоқхоналарининг мавсумга шайлиги жамоатчилик назорати сифатида бирма-бир ўрганилиб, мавжуд камчиликлар бўйича бириктирилган маъсулларга ва вилоят ҳокимига танқидий фотоальбом тақдим этилди.
Пахта хом ашёсини етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари номидан пахта йиғим-теримига теримчиларни жалб этиш юзасидан шартномаларни тузиш ваколатини туман фермерлар Кенгашига бериш тўғрисидаги ишончномалар 100 фоизга расмийлаштирилган.
Махаллалар томонидан ихтиёрий теримчилар жамоаси йиғилишлари ўтказилиб йиғилиш баённомалари туман Қишлоқ ва сув хўжалик бўлимига умумлаштирилган. Пахта теримида иштирок этиш орқали қўшимча даромад олишни мақсад қилган ихтиёрий теримчилар рўйхати тўлиқ шакллантирилди.
Туман ташкилотлари билан фермерлар кенгаши ўртасидаги дастлабки келишувлар имзоланган, паспортдаги камчиликлар отряд рахбарларига тушунчалар берилиб камчиликлар бартараф этилди.

 Конимех туманида хашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар

 

Туманларда хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган 2-штаблар таркибига фаол касаба уюшма етакчиларидан вакиллар киритилди. Улар ўз ҳудудларида уюшмаган аҳоли билан ишлаб уларни теримга жалб қилиш бўйича н тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Худди шунингдек касаба уюшма туман Кенгашлари томонидан, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш тизимида, ва корхона ташкилотларда тегишли ташкилотларда ахоли гавжум жойларда, мажбурий мехнат ва болалар мехнатидан фойдаланмаслик тўғрисидаги тарғибот ва ташвиқот банерлари ва плакатлар чоп этилиб ўрнатилди.

 

 
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Халилов
 

BOSHQA YANGILIKLAR