Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил 20 июлдаги 3-7-сонли раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгашидаги 62 та бошланғич ташкилотларида "Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Шунингдек жорий йилнинг 1-сентябридан 20-сентябригача "Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танловининг шаҳар Кенгаши босқичи бўлиб ўтди. Кўрик танловда муайян соҳадаги кўп йиллик иш тажрибасига ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар мазмун-моҳиятини тўғри англаган, ўқувчи ёшлар билан самарали ишларни олиб бораётган, Навоий шаҳридаги 16-мактабнинг Она-тили ва адабиёти ўқитувчиси Зоирова Феруза, 11-мактабнинг География ўқитувчиси Абдиев Рустам ва 8-мактабнинг Мусиқа фани ўқитувчиси Мусаева Бахтигуллар кўрик танлов ғолиблари бўлди.
Тадбир ғолиблари эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Тадбир юқори савияда ўтказилиб, меҳнаткашларни ўз вазифаларига бўлган сидқидилдан ёндашувлари ошиб, ўз устиларида янада кўпроқ замон талаби асосидаги малакали мутахассис бўлишга туртки бўлди. "Ўз касбининг моҳир эгалари” кўрик танлови ОАВ кенг ёритилди.
М.Шамсиддинова