Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат таъқиқланади » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат таъқиқланади

Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат таъқиқланади

 

2016 йилги пахта йиғим-терим мавсуми бошланиши муносабати билан барча шахар ва туманлардаги корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам беришга доир Конвенциялари бажарилиши борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ишлар натижалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакиллари ҳамда вилоятимиздаги аъзолар томонидан ташриф қилинган таълим муассасасалари (коллеж, лицей, мактаблар)да ўқувчилар ўртасида, ўқув жараёнидан сўнг турли спорт мусобақалари, тўгараклар, фан олимпиадаларига тайёргарлик жараёнларини ташкил этиш, ўқувчиларни машғулотлар билан банд бўлишига қаратилган, қўшимча ишлаб чиқилган дастурлар бажарилиши назоратга олинган.

Вилоятимизнинг пахта йиғим-теримида иштирок этаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган брошюралар, плакатлар, баннерлар ҳамда бошқа маълумотномалар тарқатилди.

Юқоридаги маълумотномаларда:

- мажбурий меҳнат, яъни бирор-бир жазони қўллаш билан тахдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланиши (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 7-моддаси);

- Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан уларнинг соғлиги, ҳавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш таъқиқланади. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришлари ва ташишларига йўл қўймаслик (Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 241-моддаси);

- пахта йиғим-теримида иштирок этмаганлик ўқиш ва иш жойи, шунингдек ижтимоий кафолатлардан махрум бўлишига асоса бўлмаслиги;

- Меҳнатга мажбурлаш ва болалар меҳнатидан фойдаланиш, шунингдек, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, товламачилик, фирибгарлик, яъни алдаш харакатлари асосида мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш орқали фуқароларни ёҳуд уларнинг уларнинг ўрнига бошқа шахсларни пахта теримига йўллаш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши;

- Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланганда маъмурий ва жиноий жавобгарлик;

- ҳамда касаба уюшмаларининг ишонч телефонлари 10-92 кўрсатиб ўтилган.

 

 


 

 


 

BOSHQA YANGILIKLAR