УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ТАҲЛИЛИ

Навоий вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни бирлашма кенгаши раиси Назира Тоғаева олиб борди.
Бирлашма кенгаши раиси дастлаб иштирокчилар эътиборини тизим йўналишида амалга оширилаётган устувор вазифаларнинг бажарилишига қаратиб, ўз ишига масъулият билан ёндашиб, аниқлик ва шаффофлик асосида ишлаш ўз самарасини бериб, муваффақиятга элтишини таъкидлади.
Шунингдек, ўтган давр давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнатга оид қонунбузулишлар ҳамда ижтимоий соҳа муаммолари билан боғлиқ мурожаатларнинг келиб тушиши, уларнинг таҳлили, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар, чора-тадбирлар тўғрисида ҳам гапириб ўтди.
Айтиш жоизки, вилоятдаги жорий йилнинг ярим йиллиги оралиғида касаба уюшмаларига аъзо корхона ва ташкилотларда охири ўлим билан якун топган бахтсиз ҳодисалар хусусидаги ахборот ҳам алоҳида муҳокамага сабаб бўлди ва керакли эҳтиёт чораларини кўриш, меҳнат хафвсизлиги қоидаларига риоя қилиш лозимлиги тўғрисида таклифлар билдирилди.
Йиғилишда 2019 йилнинг ўтган даврида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамда унинг корхона ва ташкилотлардаги қуйи бўғинлари томонидан "Фаол инвестиция¬лар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дас¬тури бажарилиши, мазкур Давлат дастурининг ижросини таъминлаш асосий вазифага айлангани ҳам алоҳида таъкид¬лаб ўтилди.
Раёсат йиғилиши сўнгида касаба уюшмалари тизими фаолиятини янада кучайтириш, унинг қамровини кенгайтириш олдинда турган муҳим вазифа экани алоҳида таъкидланиб, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Х. Халилов,
Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ташкилий ишлар бўлим мудири


© 2016 Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
Ортга қайтиш