ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

 "Соғлом она ва бола йили” дастур тадбирлари доирасида ташкил этилган "Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи 13 октябрь куни "Ширин” маданият саройида бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 108 нафар иштирокчидан иборат болалар бадиий жамоасининг ҳар бир йўналиш бўйича чиқишлари Низом талаблари асосида баҳолаб борилди. Ҳакамлар Ҳайъатининг хулосасига кўра Навоий шаҳридан анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича Самир Садуллаев, эстрада  қўшиқчилиги бўйича Жамшид Адизов, якка чолғу ижрочилиги бўйича Дилафрўз Раҳматуллаева, Конимех туманидан якка рақси ижрочилик йўналиши бўйича  Дурдона Астанова, жамоа рақс ижрочилиги бўйича Ширин маданият саройининг "Дўстлик жамоаси” 1-ўринни эгаллади. Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки "Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг ташкил этилиши натижасида корхона, ташкилот ва муассасалар балансида бўлган маданият саройларида ҳамда жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш масканларида фаолият юритувчи минглаб болажонларни иқтидорини намойиш этишларига ёрдам берди. Бадиий ҳаваскорликка, санъатга ошуфта мурғак қалб эгаларини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Феруза Мардиева

BOSHQA YANGILIKLAR