ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИ » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИ

ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА МУАММОЛАР ЕЧИМИ

Навоий вилоятида 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда аҳоли хонадонларига бориб мавжуд муаммоларни аниқлаш, оилалардаги ижтимоий муҳитни барқарорлаштириш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилди. Ҳозирда вилоятдаги  8 та туман ва 2 та шаҳарда  303 та маҳалла бўлиб, 200 минг 732 та хонадон  мавжуд.
Ушбу тадбирни амалга ошириш бўйича аввало аҳоли хонадонларини ўрганиш, оилаларга бирма-бир кириш учун касаба уюшмалари ва хамкор жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ишчи гурухлар ташкил этилди. Ишчи гуруҳларнинг таркибига Касаба уюшмалари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Камолот” ЁИҲ, Хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний” жамғармаси, Савдо саноат палатаси ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари киритилди.
Аниқланган муаммо ва камчиликларни туман (шаҳар)лардаги Штабларга етказилиб, кунлик маълумотлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ташкил этилган вилоят Штабида умумлаштирилди. Ўрганиш ва штаб ишларида вилоятдаги 60 ортиқ касаба уюшма ходимлари жалб этилди.
Вилоят бўйича маҳаллалар кесимида ўрганилган хонадонлар сони 200 минг 732 тани ташкил этиб, шундан 1 минг 428 та хонадонда фуқаролар яшамаслиги ҳамда 142 та хонадон нотурар объектларга (савдо дўкони, дорихона, сартарошхона ва бошқалар) айлантирилганлиги аниқланди.
Ўрганилган хонадонларнинг 69 минг 212 таси турли даражадаги муаммоли хонадонлар бўлиб, бу жами хонадонлар сонининг 34,5% ини ташкил этади. 131 минг 520  та хонадон (65,5%) лар эса муаммосиз хонадонлардир.
Жами бўлиб ишчи гуруҳларимиз томонидан ўрганилган хонадонларда 74 минг 616 та муаммолар мавжудлиги аниқланди, шулардан 74 минг 595 таси туман (шаҳар)лар даражасида ҳал этиладиган, 15 таси вилоят даражасида ҳал этиладиган, 6 таси эса республика даражасида ҳал этиладиган муаммолардир.
Туман (шаҳар) даражасида ҳал этиладиган муаммолар таҳлил қилинганда, ушбу муаммолар қуйидагилардан иборат эканлиги аниқланди:

-    Бандлик – 22809 та, жами муаммоларнинг 30.6 фоизи
-    Банк ва кредит масаласи – 3633 та, жами муаммоларнинг 4.9 фоизи
-    Ёқилғи энергетика – 11264 та, жами муаммоларнинг 15.1 фоизи
-    Ичимлик суви – 7557 та, жами муаммоларнинг 10.1 фоизи
-    Ички ишлар – 230 та, жами муаммоларнинг 0.3 фоизи
-    Иш ҳақи ва пенсия – 1252 та, жами муаммоларнинг 1.7 фоизи
-    Коммунал хизматлар – 3100 та, жами муаммоларнинг 4.2 фоизи
-    Қишлоқ хўжалиги – 411 та, жами муаммоларнинг 0.6 фоизи
-    Махалла фаолияти – 3946 та, жами муаммоларнинг 5.3 фоизи
-    Пластик карта бўйича муаммолар – 321 та, жами муаммоларнинг 0.4 фоизи
-    Соғлиқни сақлаш – 1516 та, жами муаммоларнинг 2.0 фоизи
-    Табиат ва экологияга оид – 670 та, жами муаммоларнинг 0.9 фоизи
-    Тадбиркорлик субъектлари ҳамда мулкдорлар фаолиятига боғлиқ бошқа масалалар – 160 та, жами муамоларнинг 0.2 фоизи
-    Таълим соҳаси – 1401 та, жами муаммоларнинг 1.9 фоизи
-    Транспорт коммуникацияси – 12051 та, жами муаммоларнинг 16.2 фоизи
-    Уй- жой масаласи – 4174 та, жами муаммоларнинг 5.6 фоизи
-    Бошқалар – 100 та, жами муаммоларнинг 0.1 фоизи.

Ушбу аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳлари томонодан тўлдирилган саволномаларга асосан вилоят ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, бугунги кунга қадар муаммоларнинг 44 минг 32 таси бартараф этилган бўлиб, шундан 8 минг 681 таси ўрганиш давомида жойида бартараф этилди. Бу муаммоларни жойида бартараф этишда касаба уюшмаларининг ҳам алоҳида сайи ҳаракатлари бўлди. 2000 дан ортиқ турли даражадаги муаммолар айнан касаба уюшмалари аралашуви билан тузатилди. Ҳозирги кунларда қолган муаммоларни мутасадди ташкилотлар орқали бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят  ва туман штаблари юқоридаги ечилмай қолган муаммоларни ижрочилар томонидан бажарилишини мунтазам  назоратга олган бўлиб ижро мониторинги натижаларини вилоят ва туман ҳокимликларига киритиб бормоқда.
Зайниддин Мислимов

BOSHQA YANGILIKLAR