Жорий йилда вилоят соғломлаштириш оромгоҳларида ёш авлод вакиллари ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган концепция асосида олиб борилди.
2018 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштирилишини ташкил этиш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тавсияси асосидавилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи ва тегишли бошқармалар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда вилоятимизда 36 та оромгоҳ фаолият юритиб, (12та стационар, 24та кундузги) уларда16минг 287нафар (11 минг 447 нафар стационар, 4 минг 840 нафар кундузги) бола соғломлаштирилиши режалаштирилган эди.
Мавсум давомида шаҳардан ташқари оромгоҳларда 12311 нафар, кундузги оромгоҳларда 4065 нафар, жами вилоят бўйича 16376 нафар бола дам олдирилиб, вилоят режаси 100% га бажарилди. Бундан ташқари 10 та "Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳларида 344 нафар коллеж ўқувчилари ўқув амалиёти ўташ билан биргаликда дам олдирилди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят бўлими ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида "Ишонч” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 80 нафар тарбияси оғир болалар учун "Тарбия ва спорт” оромгоҳи ташкил этилди.
Мавсумга вилоят бўйича 580 нафар педагог ходимлар, 56 нафар тиббиёт ходимлари, 44 нафар ИИБ ходимлари, 56 нафар спорт ва сузиш бўйича йўриқчилар, 72 нафар кутубхоначилар, 36 нафармусиқа раҳбарлари ва 444 нафартехник ходимлар жалб этилди.
Шунингдек, вилоятда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 54 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул соғломлаштирилди. Навоий кон металлургия комбинати тасарруфидаги "Зарафшон” оромгоҳида вилоятнинг чекка ҳудудларидаги Нурота, Канимех, Томди ва Учқудуқ туманларидаги 500 нафар болалар корхона маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди.
Навоий шаҳри ва Зарафшон шаҳарларидаги "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 242 нафари шаҳардан ташқари оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди.
Жамоа шартномаларига киритиш орқали вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги 1700 нафар болалар корхона маблағлари ҳисобидан имтиёзли соғломлаштирилган.
Оромгоҳларда коммунал соҳа – электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ таъминоти узлуксизлиги таъминланди. Болажонларга энг сифатли маҳсулотлардан қули гул ошпазларимиз томонидан турли хил овқатлар тайёрланди. Шунингдек, оромгоҳларда дастур асосида турли хил маданий ва спорт тадбирлари, кунгилочар болаларбоп кино ва театр томошалари қилинди. Мавсум давомида олиб борилган ишлар вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан домий назоратга олинди.
Ҳар куни вилоят Штаби масъуллари томонидан ҳокимлик ва тегишли ташкилотларга мавжуд ҳолат юзасидан ахборот бериб борилди.
2018 йилги ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишда жонбозлик кўрсатган, ёзги соғломлаштириш мавсумида оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол ташаббускор ходимларни рағбатлантириш мақсадида 8 сентябрь куни соат 16-00да "Навоийазот АЖ тасарруфидаги "Ширин” маданият саройида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Анжуман ташкил этилди.
Дастлаб Анжуманни ташкил этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан чора-тадбирлар режаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 5 сентябрдаги №12-8”с”-сонли қарори тасдиқланди.
Анжуманда Низом талаблари асосида "Энг ғамхўр тарбиячи” наминацияси бўйича 7 нафар тарбиячилар, "Энг моҳир тўгарак раҳбари” наминацияси бўйича 4 нафар, "Энг фаол етакчи” наминацияси бўйича 5 нафар, "Энг яхши спорт мураббийи” наиминацияси бўйича 4 нафар, "Энг яхши тиббиёт ходими” наминацияси бўйича 2 нафар, "Энг яхши пазанда” наминацияси бўйича 6 нафар, "Энг фаол ички ишлар идоралари ходими” наминацияси бўйича 2 нафар, "Энг фаол фавқулодда вазиятлар хизмати ходими” наминацияси бўйича 1 нафар, "Энг фаол ҳамкор” наминацияси бўйича 2 нафар, "Энг масъулиятли ташкилотчи” наминацияси бўйича 3 нафар, "Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” наминацияси бўйича 8 нафар, "Энг намунали оромгоҳ-2018” наминацияси бўйича 7 та стационар ва кундузги оромгоҳлар ҳамда уларда фаолият олиб борган ишчи-ходимлар тақдирланди.
Вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ номидан наминантларга диплом ва гуллар, НКМК касаба уюшмаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туман Кенгашлари, тасарруфида оромгоҳлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба қўмиталари томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.Шунингдек, Анжуманда наминантларни тақдирлаш учун ҳамкор ташкилотлардан вилоят ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш, вилоят ИИБ, вилоят Халқ таълими, вилоят маданият, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг вилоят Кенгаши, Жисомоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вилоят бўлими, вилоят ДСЭНМ, Навоий Давлат педагогика институти, Узтрансгаз АЖнинг вилоят газ таъминоти бўлими ҳамда бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ОАВларидан ҳам масъуллар иштирок этишди.
Анжуман иштирокчилари учун НКМК тасарруфидаги "Фарҳод” маданият саройи ҳамда "Навоийазот” АЖ тасарруфидаги "Ширин” маданият саройи ижодий гуруҳи томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.