ҚОНУН ИЖРОСИ ҚОҒОЗДА ЭМАС АМАЛДА... » O‘zKUF Navoiy viloyat Kengashi
ҚОНУН ИЖРОСИ ҚОҒОЗДА ЭМАС АМАЛДА...

ҚОНУН ИЖРОСИ ҚОҒОЗДА ЭМАС АМАЛДА...

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг (Янги таҳрири) 2016 йил 22 сентябрда қабул қилинди. Шубҳасиз қонун ўзгарганидан сўнг қонуности ҳужжатлар ҳам қонунга мутаносиб бўлиши керак.
2018 йил 20 августда муҳтарам Президентимиз муҳим бир ҳужжатни "Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3913-сонли қарорни имзоладилар. Бу ҳужжат ҳуқуматимиз раҳбари томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасига алоҳида эътибордан далолат бўлиб, иш берувчилар томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга бепул сут-қатиқ маҳсулотлари, махсус кийим-бош, махсус пойабзаллар берилиши, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш имкониятиларидан фойдаланишлари ҳамда иш жойида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишларнинг олдини олишда иш берувчиларнинг масъулиятини янада оширишга ундади.
Буни яққол мисоли тариқасида, жорий йилнинг февраль ойида Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўтказилган "Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови”ни келтириш мумкин. Ишчи-комиссия томонидан кўрик-танловнинг вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 7 та корхона ва ташкилотларнинг ҳужжатлари танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун тармоқ касаба уюшмаларининг Республика Кенгашларига тақдим этилган эди. Иккинчи босқичда ҳам олий ўринни эгаллаган, "Энг яхши касаба уюшмаси қўмитаси” номинациясида – касаба уюшмасига янгидан аъзоликка қабул қилинган вилоят Божхона бошқармаси, "Навоий вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ва "Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятлари 1-ўринга, Кармана туман тиббиёт бирлашмаси "Энг яхши ташкилот” номинациясида – 2-ўринга лойиқ деб топилдилар.
Ҳақиқатдан ҳам йилдан йилга иш берувчилар ва масъул ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш борасида билим ва кўникмалари ошиб бораётганидан, жавобгарлик ва масъулиятни янада чуқур ҳис этаётганликларининг ёрқин ифодасидир.
Навоий вилоят КУТБК
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими
ет.мутахассиси Махбуба Камбарова

BOSHQA YANGILIKLAR